Деонтей Уайлдерга ниҳоят рақиб топилди

Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдернинг промоутери Шелли Финкель Доминик Бризил билан бўладиган жанг борасида томонлар келишиб бўлганлигини маълум қилди.

Биз музокараларнинг ҳал қилувчи палласида турибмиз. Ўйлайманки, барчаси тез орада маълум қилинади. Режага кўра, шартнома кейинги ҳафта имзоланади.

Ҳозир жамоамиз баъзи шартларни муҳокама қилмоқда. Бризил – Уайлдер учун муносиб рақиб деб ўйлайман. Ҳар томонлама рақобат қила оладиган боксчи, – дея Финкелнинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалига америкалик боксчи Тайсон Фьюри билан реванш жанг ўтказиши керак эди, бироқ британиялик боксчи жангни иштирок этишдан бош тортди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!