Депай "Барселона"га ўтганидан афсусдами?
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай бу жамоага ўтганидан ҳеч ҳам афсусда эмаслигини айтди.
"Бу ҳақда қандай сўраш мумкин? Бу клубнинг буюклиги ва футболчининг бу ерга келиши нимани англатишини ҳамма билади. Мен бундан ҳеч қачон афсусланмайман.
Биз "Барса"даги ҳозирги вазиятдан хабардормиз. Ҳамма ваҳимада, чунки бу клуб учун бу ғайриоддий ҳолат. Улар бу ерда ғалаба қозонишга ва чиройли футбол кўрсатишга ўрганиб қолишган. Лекин мен хавотирланмайман ва ҳамма нарса ўзгаришига аминман", - деди нидерландиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Депай "Барселона"га жорий ёзги трансферлар даврида эркин агент сифатида бориб қўшилди.
Фикрлар