Депай кетишни истаса, кейинги манзил аниқ

Ҳужумчи Мемфис Депай "Барселона"ни тарк этиб, "Ювентус"га йўл олиши мумкин. 

"Diario Sport" нашри берган хабарга кўра, айни вақтда икки клуб ўртасида ижарага олиш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда. Шундай бўлган тақдирда, нидерландиялик форвард "кўк-анорранглилар" билан шартномасини яна бир йилга узайтиришига тўғри келади.

Шунингдек, Депай бошқа клубга ўтиш ниятида эмас. Сабаби, у "Барселона"да ҳали ўзини кўрсатишга имконият бўлишига ишонмоқда. Унинг кетишига фақатгина мундиал олдидан ўйин амалиётига эга бўлиш хоҳиши туртки бўлиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!