Депай терма жамоа тўпурарлигида Хюнтеларни ортда қолдирди, ундан олдинда биргина футболчи бор
Кеча якунига етган ЖЧ нимчорак финал биринчи баҳсида Нидерландия АҚШни мағлуб этди (3:1).
Учрашувда биринчи голга муаллифлик қилган Мемфис Депай терма жамоадаги голлари сони бўйича (43) Клас-Ян Хюнтеларни (42) ортда қолдирди. Айни дам Нидерландия сафидаги энг яхши тўпурар Робин ван Перси ҳисобланиб, унинг ҳисобида 50 та гол мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия чорак финалда Аргентина билан баҳс олиб боради.
Фикрлар