Депай яқин вақт ичида А серия гранди сафига ўтади

"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай "Ювентус"га ўтишга яқин турибди. Туринликлар келишувни тезроқ якунламоқчи, деб ёзади Фабрицио Романо.

Манба берган хабарга кўра, яқин вақт ичида "Юве" раҳбарияти футболчига якуний таклифни жўнатади. Шундан сўнг Депайнинг агентлари шартномани бекор қилиш учун "Барса" билан боғланади.

Мемфис ўтган мавсум "Барселона"нинг барча мусобақалар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Депайнинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!