Депайга рақобатчи топилди
"Вильярреал" ҳужумчиси Карл Токо-Экамби "Лион" футболчисига айланди. Бу ҳақида француз клуби расмий матбуоти хабар бермоқда.
"Лион" сафида йил бошидан ижара асосида тўп суриб келаётган 27 ёшли футболчи "тақачилар" билан 4 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг трансфери ортидан испанияликлар клуби 11,5 миллион евро ишлаб олди. Футболчининг кейинги натижаларига қараб, "Вильярреал" яна 4 миллион евро бонусга эга бўлиши мумкин.
Қишда "Лион" сафини тўлдирган камерунлик футболчи Франция чемпионатида саккизта ўйинда 2 гол ва 1 голли узатма берган.
Фикрлар