Депайга Туркиядан таклиф келган

“Diario Sport” нашри бераётган маълумотларга кўра, Мемфис Депай яқин кунларда "Барселона"га қайтиб, Хави билан келажаги ҳақида гаплашади.

Манбанинг таъкидлашича, клуб футболчини эркин агент сифатида кетишини истамайди. Шу сабабли, уни қишда сотишни режалаштирган. Айни дамга келиб кўплаб қизиқишлар бўлишига қарамай, ҳали каталон клубига музокора ўтказиш учун жамоалар ҳаракатни бошламаган. Биргина "Галатасарай" Депайни сотиб олиш учун таклиф жўнатган.

"Барселона" ҳужумчидан қутилиш учун ёздан бери ҳаракат қилмоқда. Хави уни мавсумда 3 та ўйинда асосий таркибда ўйинга туширди.

Мемфис Нидерландия билан мундиалнинг чорак финалига қадар етиб бориб, битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!