Дербидаги нурсиз ўйиндан сўнг, Гвардиола жамоасига ким етишмаётгани ҳақида гапирди

Англия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз барчамиз Агуэрони соғинмоқдамиз. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар. Фақат бугун эмас, ҳар бир беллашувда унга эҳтиёж сезамиз. 6 ойдирки, у тинимсиз равишда жароҳат олмоқда. 

Бошқалар ҳам қаттиқ меҳнат қилмоқда. Бугун унда бироз бош оғриғи кузатилди ва уйида қолишига рухсат бердик. Кичик муддат мобайнида усиз ҳаракат қилиб кўрмоқдамиз. Умид қиламанки, у тезда соғаяди ва бизга ёрдам бера бошлайди", - деди испаниялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!