Дешам билан 2030 йилгача шартнома имзоланиши мумкин

Франция футбол федерацияси президенти Ноэл ле Гре журналистлар билан суҳбатда терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамнинг келажаги ҳақида гапирди.

Унга кўра федерация вакиллари мураббий билан нафақат 2026 йилгача, балки 2030 йилгача бўлган шартнома ҳақида ҳам гаплашмоқчи. Функционер яқин орада Дешам билан барча масалаларни муҳокама қилишини таъкидлади.

"Ўйлайманки, биз барчасини тезда ҳал қила оламиз. Агар ҳаммаси жойида бўлса, Дешам билан шартнома бўйича барча масалаларни шу йил охиригача ҳал қиламиз", - деди Ле Гре.

Эслатиб ўтамиз, Қатар мундиалида Дешам қўл остидаги Франция терма жамоаси финалга қадар этиб борган ва у ерда Аргентинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!