Дешам: "ЖЧ-2026"нинг асосий фаворити — Испания"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Жаҳон чемпионати олдидан турнирнинг асосий фаворити ҳақида фикр билдирди.

"Олдинда узоқ ва қийин йўл турибди. Францияда юқори даражадаги салоҳият мавжуд. Аммо мен ўзимизни бошқалардан кучли деб ҳисобламайман. Одатда фаворитлар доираси бир хил бўлади, аммо ҳозирги кунда Жаҳон чемпионатининг яққол фаворити — Испания. Бу борада менда ҳеч қандай шубҳа йўқ", — деди Дешам.

"Учранглилар" терма жамоаси гуруҳ босқичида Сенегал, Ироқ ва Норвегияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!