Дешам: "Мбаппе терма жамоани бирлаштира оладиган ажойиб лидер"

CHERY AUTO

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Килиан Мбаппенинг жамоадаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Ҳужумчи Украинaга қарши ЖЧ–2026 саралаш учрашувида (4:0) дубль ва бир ассист қайд этди.

Tecno

"Унда ҳаммаси яхши. У яна жисмонан ҳам, руҳий ҳолати билан ҳам юқори формага қайтди. Сардорликни олганидан бери ўз ишини жуда яхши бажаряпти. У фақатгина ажойиб футболчи эмас, балки бутун жамоани бирлаштира олади. Бу – унинг етакчилик қобилиятларидан бир қисми. У эшитарди, ўрганарди.

Франция терма жамоаси у таркибда бўлганида ҳар доим кучлироқ бўлади. У бизга вазифаларни енгиллаштириб беради. Бугун у ҳам футболчи сифатида, ҳам капитан сифатида барчасини аъло даражада бажарди", – деди Дешам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!