Дешам Мбаппени нега терма жамоага чақирмаганини айтди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам “Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппени УЕФА Миллатлар лигасининг ноябрдаги ўйинларига чақиртирмади.

Францияликлар 14 ноябрда Исроил ва уч кундан кейин Италия терма жамоалари билан куч синашиши керак.

- Мен вазиятни Мбаппенинг ўзи билан муҳокама қилдим. Учрашувдан кейин ҳаммасини ўйлаб чиқиб, кейин бир қарорга келдим.

Шуни айтишим мумкинки, Килианнинг ўзи терма жамоага келишга тайёрлигини билдирди, лекин унинг олдида спортга боғлиқ бўлмаган муаммолар турибди. Таркиб танлашда шуларни ҳам инобатга олдим, - деди Дидье Дешам.

25 ёшли Мбаппе Франция терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарлардан ҳисобланади. Ҳозирча, Килиан халваро миқёсда 86 маротаба ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 48 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!