
Дешам Мбаппенинг ҳолатини ижобий баҳолади
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Килиан Мбаппенинг бугунги ҳолати ҳақида ижобий фикр билдирди. Унга кўра, "Реал" форварди яхши кайфиятда ва жамоа сардори сифатида масъулиятни ҳис этмоқда.
"Ҳозир барчаси яхши. Қуёш ярқираб турибди, ҳеч қандай булут йўқ. У яхши аҳволда. Эҳтимол, ўтган йили унга кўпроқ вақт керак бўлгандир, чунки ўзгаришлар жуда тез рўй берди. Бироқ, Килиан кучли характер ва руҳиятга эга, шу билан бирга у ҳам инсон, унга ҳам осон бўлмаган.
У ажойиб мавсум ўтказди, ҳатто жамоаси Суперкубокдан ташқари соврин ютмаган бўлса ҳам. Европанинг энг яхши тўпурари бўлди. Ҳозир эса янги мавсумни мустаҳкам асосда бошлаяпти. У ҳар доим терма жамоага бағишланган ва капитан сифатида масъулиятни ҳис этмоқда", – дея таъриф бериб ўтди.
Фикрлар