Дешам Месси ҳақида: "2018 йилдаги учрашув эсингиздами?"
Дидье Дешам Франция терма жамоасининг Лионель Мессига қарши режаси ҳақида гапирди.
Аргентина ҳамда Франция терма жамоалари ЖЧ-2022 финалида ўзаро куч синашади. Мазкур баҳс 18 декабрь куни бўлиб ўтади.
"Биз у билан 2018 йилдаги жаҳон чемпионати нимчорак финалида учрашганмиз. Эслайсизми? Буёғига нима қилиш кераклигини ўйлашимиз керак.
Барибир уни тўхтатиш учун нимадир қилиш лозим. Тўрт йил аввал биз уни кўпроқ қанотда ҳаракатланишини кутгандик. Бироқ у марказий ҳужумчи сифатида ўйнади. Айни вақтда у плеймейкер ва бу зонада у янада хавфлироқ", - деди Франция терма жамоаси устози.
Фикрлар