Дешам Мессидан хавфсирайди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Аргентинага қарши финал олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Месси турнир бошиданоқ порлади. Ҳа, тўрт йилдан кейин албатта, унинг техникасида фарқлар мавжуд. Тўрт йил олдин у бизга қарши марказий ҳужумчи позициясида ўйнаганди, ўшанда мен уни бошқа зонада кутгандим.

Ҳозир у бошқа ҳужумчи билан тандемда ўйнаса, ҳақиқатан ҳам мудофамиз олдида катта хавф вужудга келади. Биз унинг таъсирини иложи борича чеклашга ҳаракат қиламиз. Тезкор футболчиларимизни қўриқлашда уларга ҳам осон бўлмайди", - дея Дешамнинг сўзларидан иқтибос келтиради L'Equipe.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!