Дешам Осиё қитъасига келади(ми)?

CHERY AUTO

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Tecno

"L'Equipe" нашри берган хабарларга кўра, франциялик мутахассиснинг хизматларига Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони "Ал-Иттиҳод" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Дешам қарор қабул қилишга шошилмаслигини ва бор эътиборини Франция терма жамоасига қаратишини маълум қилган. Мураббий 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг  жамоани тарк этишини эълон қилган эди. У "учранглилар"ни 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Маълумот учун, Дешамнинг ўрнини эса Зинедин Зидан эгаллаши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!