Дешам ёзда "Ювентус" бош мураббийи бўладими?

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ўз иш жойини ўзгартириши мумкин.

"Наполи" клуби собиқ спорт директори Пьерпаоло Маринонинг хабар беришича мавсум якунлангач Массимилиано Аллегри "Ювентус" бош мураббийи лавозимини тарк этади. Унинг ўрнини эса айнан 50 ёшли франциялик мутахассис эгаллаши атилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Дешам учун бегона эмас. У 2006-2007 йилги мавсумда “кекса синьора”ни бошқарган. Туринликлар айнан ушбу мутахассис қўл остида яна А Серияга қайтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!