Дэвид Мойес: АҚШнинг таклифини жоним билан кўриб чиқаман
Ads

Шотландиялик машҳур мураббий Дэвид Мойес ўзининг АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Агар менинг номзодим улар учун қизиқ бўлса, мен АҚШнинг таклифини жоним билан кўриб чиқаман.

АҚШ дунёдаги катта мамлакатлардан бири ва уларда футбол салоҳияти юқори. Уларнинг чемпионати ҳам кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Шу боис бу юртда ўзимни синаб кўришни истаган бўлардим”, - дейди Мойес.