Дэвид Мойес: МЮда менга вақт беришмаган
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ устози Дэвид Мойес ўз вақтида раҳбарият унга "Олд Траффорд"да ишлашга етарли имкон бермаганини айтиб ўтди.

“Манчестер Юнайтед”дек клубда Алекс Фергюсоннинг ўрнига келдим...У бу ерда қанча вақт ўтказди? Менга эса бор йўғи 10 ой беришди холос. МЮда инқилоб эмас, ривожланишни амалга ошириш керак эди. Бунинг учун эса вақт керак эди. Мен ҳали ҳам клубда вазият яхши деб айтмаган бўлардим”, - дейди Мойес.