Дэвид Мойес Хартга ишонч билдиришда давом этади

 


“Вест Хэм Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Дэвид Мойес “Манчестер Сити”дан ижарага олинган дарвозабон Жо Харт қишки трансферда ҳеч қаерга кетайди.

Жо Харт “Челси”га қарши ўйинда асосий таркибдаги жойини Адрианга бўшатиб берди, аммо бу факт у билан тузилган шартнома бекор қилинишига олиб келмайди.

“Иккита дарвозабонсиз ишлай олмаймиз. Олдинда бир нечта Кубок ўйинлари ҳам бор, умуман олганда эса бизни қийин давр кутиб турибди. Жароҳатлар бўлса нима қиламиз? Менга шубҳасиз иккита посбон керак.

Харт ва Адриан яхши футболчилар. Жо – Англияда биринчи рақамли дарвозабон, Адриан – “Вест Хэм”да яхши ўйнайди. Бизда рақобат ҳақиқатдан ҳам кучли”, – деди шотландиялик мутахассис Sky Sports билан интервьюда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!