Дэвис кубоги. Истомин ва Файзиев британиялик рақибларига имкониятни бой беришди
Ads

Петр Лебедь бошлиқ Ўзбекистон теннис терма жамоаси Буюк Британия терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказмоқда. Кеча яккалик баҳслари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эса жамоалар жуфтлик беллашувларида майдонга тушишди. Унда Денис Истомин ва Санжар Файзиев жуфтлиги Доминик Инглот/Жейми Маррей жуфтлигига қарши кортга чиқади.

2 cоат 57 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда туманли альбион вакиллари 4/6, 7/6, 6/2, 6/3 ҳисобида зафар қучишди ва умумий ҳисобда жамоаларини олдинга олиб чиқишди - 2:1.

Эртага эса яккаликда яна иккита ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган.