Деярли 3 йил ўтиб Ҳэмилтон яна ғалаба қозонди
“Формула-1”нинг Буюк Британияда бўлиб ўтган Гранд-Приси ўз ниҳоясига етди. “Силверстоун” трекида “Мерседес” вакили Льюис Ҳэмилтон финиш чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Эътиборлиси шундаки, бу уй ғалабаси Льюис учун 2021 йилдан бери биринчиси, фаолиятидаги 104-ғалабаси бўлди.
Маррага амалдаги жаҳон чемпиони Макс Верстеппен иккинчи, Ландо Норрис (“Макларен”) учинчи бўлиб етиб келди. Пойгани 1-жойдан бошлаган
Жорж Расселл болидаги муаммолар сабаб пойгани давом эттира олмади.
“Феррари” эса, борган сари чемпионатда ўрнини ютқазмоқда. Карлос Сайнс энг тезкор айлана қайт этиб 5-ўринни эгаллаган бўлса, Шарл Леклер пойгани 14-жой билан якунлади.
Фикрлар