Дэйна Уайт: Нуньесни ўлдираман
UFC президенти Дэйна Уайт Аманда Нуньеснинг фаолиятини тугатиш ҳақидаги баёнотидан ранжиганини яшириб ўтирмади.
"Уни ўлдираман. Икки кун олдин иккита UFC матчмейкерларига Нуньес учун енгил вазнда турнирлар ташкил қилиш ҳақида сўраган эдим. Бугун эса у кетиши ҳақида гапирмоқда.
Унинг кетиши яхши эмас. Чунки бундай сўзлар мени жаҳлимни чиқаради. Агар кимдир кетишни хоҳласа, кетгани дуруст, бироқ Нуньеснинг вазиятида эмас. Бир неча йил олдин бу каби сўзларни Даниэле Кормье ҳақида ҳам айтиб ўтгандим.
Ҳозир кўп йигитлар пулдан шикоят қиладиган вақти. Аммо энди энг зўр жангчи қиз фаолиятини тугатиши ҳақида гапириб юрибди", - дейди Уайт.
Фикрлар