Дейвисон Фигейреду: "Пётр Ян ўзининг нокаутлари билан танилганини биламан, лекин..."
Супер енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Дейвисон Фигейреду ўта енгил вазн тоифасида собиқ чемпион Пётр Янга қарши ўтадиган жанги ҳақида гапирди.
"Ян ўзининг нокаутлари билан танилганини биламан. Лекин у охирги пайтларда ҳеч кимни нокаутга учрата олмади, барча баҳслар ҳакамлар қарори билан якунланган. Пётрнинг сўнгги жангларини кўргач, унинг камчиликларини билиб олдим. Баҳс стендда кечса, хавфли эканлигига шубҳам йўқ. Лекин унинг курашини меники билан солиштириб бўлмайди”, - деди бразилиялик Кевин Аёлага берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Дейвисон Фигейреду ((24-3-1) ва Пётр Ян (17-5) тўқнашуви 23 ноябрь куни Хитойнинг Макао шаҳрида, "UFC Fight Night 248" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар