Ди Мария, Дибала ва Икарди бир клубда бирлашиши мумкин

Истанбулнинг "Галатасарой" жамоаси аргентиналик юлдуз футболчилардан ҳужум чизиғини шакллантиришни режалаштирмоқда. Туркия матбуотининг маълум қилишича, клубнинг трансферлар рўйхатида Туриннинг "Ювентус" клуби вингери Анхель ди Мария ва "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала ҳам бор.
 
Айни дамда "Галатасарой"да ПСЖдан ижарага олинган форвард Мауро Икарди тўп сурмоқда. Унинг шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.
 
Туркия чемпионатининг 24-тури якунларига кўра, Истанбул жамоаси 60 очко жамғариб, энг яқин таъқибчисидан тўққиз очкога ортда қолган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!