Ди Мария “Арсенал”га қарши ўйингача сафга қайтади
ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария “Нант” (2:0) билан бўлган ўйинда кичик жароҳат олган.
– Унинг майдонни эрта тарк этиши эҳтиёткорлик юзасидан эди. Ўйлайманки, у чоршанба куни бўладиган ўйингача сафга қайтади. Кеча Ди Мария ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлаб ўтди, – дейди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар 23 ноябрь куни ЕЧЛ доирасида “Арсенал” билан куч синашади.
Фикрлар