Ди Мария "Барселона"га ўтиши мумкин эди...

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария 2017 йилда "Барселона"га ўтиши ҳам мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

“Мен ПСЖда бахтлиман, лекин одамлар бу ерда мени алдашганини билиб қолдим. “Барселона” мени сотиб олишга ҳаракат қилган, клублар бу борада музокаралар ҳам ўтказишган. Аммо, якунда парижликлар мени қўйиб юборишни хоҳлашмаган ва шу билан ҳаммаси тугаган.

Бу ёлғон мени ранжитди, лекин охир-оқибат Парижда қолганимдан хурсандман. Чунки ҳозир бу ерда бахтлиман”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария ПСЖ сафига 2015 йил “Манчестер Юнайтед”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!