Ди Мария фаолиятини қайси жамоада якунламоқчилигини айтди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария фаолиятини айнан француз клубида якунламоқчи.

“Мен Европадаги фаолиятимни ПСЖда якунлашни хоҳлайман. Аммо ҳаммаси менга боғлиқ эмас, мен қўлимдан келганча ҳаракат қиламан.

Барчамиз мураббийимизни қўллаб-қувватлаймиз. У жамоамизни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди. Тухель бизга ишонади ва биз унга ишонамиз”, - деди аргентиналик футболчи.

32 ёшли Ди Мария жорий мавсум ПСЖ сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)