Ди Мария фаолиятини яна Мадридда давом эттриши мумкин
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария жорий мавсум якунида Италия чемпионатини тарк этиб, Испания Ла Лигасига қайтиши мумкин.
"Todofichajes" нашрининг хабарига кўра, "Атлетико" Мадрид 35 ёшли аргентиналик вингернинг янги иш жойига айланиши мумкин. "Матрасчилар" ёзги трансферлар ойнасида футболчини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.
А Сериянинг жорий мавсумида Ди Мария 16 та баҳс ўтказиб, 4 та гол урди ва шерикларига 4 та самарали узатма амалга оширди.
Фикрлар