Ди Мария Мбаппега: Заҳирадагилар ҳам ўйнашни хоҳлайди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария парижликлар бош мураббийи Томас Тухель ва форвард Килиан Мбаппе ўртасида Франция чемпионати 22-тури доирасида "Монпелье"га қарши ўйин юз берган келишмовчиликка изоҳ берди.

"Ўйин қийин бошланди, аммо рақиб футболчисининг четлатиши вазиятни енгиллаштирди.

Хеч ким майдонни тарк этишни хоҳламайди, барча ўйнашни истайди, бу табиий ҳолат. Килиан гол уришни хоҳлади, аммо мураббий унга дам беришга қарор қилди. Заҳирада майдонга тушиш истагида ўз имкониятини кутиб ўтирганлар бор. У буни тушиниши керак.

Кавани мавсум бошидан турли ишларни бошидан ўтказди, бироқ у бугун биз билан бўлди ва майдонда ҳаракат қилди. Бу бугун учун энг муҳими бўлди", - дейди Ди Мария.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!