Ди Мария Мессига “қимматли маслаҳат” бериб кетди

“Пари Сен-Жермен”ни тарк этган Анхель Ди Мария ўз ҳамюрти Лионель Мессига янги мавсумда Неймардан 10-рақамли сўраб олишни маслаҳат берди.

- Мен Леога кейинги мавсумда Неймардан 10-рақамни сўраб олишни айтдим. Неймар 11-рақамда ўйнаса ҳам бўлади. Месси дунёнинг энг зўр ўйинчиси ва ҳар доим 10-рақамда тўп тепиши керак, - деди Анхель ди Мария.

Лионель Месси якунланган мавсумда 30-рақам остида ҳаракат қилди. Унинг статистикаси сўнгги 15 йилги фаолияти даврида энг паст бўлди. Аргентиналик юлдуз жами 34 та ўйинда 11 та гол ва 14 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!