Ди Мария ПСЖда қолиши мумкин
Ads

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария янги мавсумда ҳам ушбу жамоа сафида қолиши мумкин. Бу ҳақда Paris Union нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича парижликлар даставвал 30 ёшли аргентиналик футболчи билан хайрлашишни режалаштиришган. Бироқ, 2та жиддий сабаб унинг "Парк де Пренс"да қолишига сабаб бўлиши мумкин. Уларнинг биринчиси футболчиларнинг трансфер нархи жуда юқори эканлиги бўлса, иккинчиси унинг катта маош талаб қилишидир.