Ди Мария: ПСЖдан кетмайман, чунки Месси келяпти

Бундан аввал, ўзига янги жамоа қидираётганини маълум қилган Анхель ди Мария фаолиятини ПСЖда давом эттиришга қарор қилди ва клуб билан янги шартнома имзолаш учун музокара ўтказмоқда.

Аргентиналик футболчи Парижда қолиш қарорини Лионель Месси билан боғлади.

- Биз клуб билан шартномани узайтириш бўйича музокара қиляпмиз. ПСЖда қолиш фикрига келишимга, келаси мавсум Лионель Месси билан клубда ҳам бирга ўйнаш имкони юзага келгани сабаб бўлди, - деди Анхель ди Мария.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ аргентиналик ярим ҳимоячига 2023 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қиляпти. Унинг трансфер суммаси эса, 22 миллион еврога баҳоланган. Анхель жорий мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва 11 та голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар