Ди Мария Роналду ва Мессидан сўнг 3-ўринга чиқиб олди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Боруссия"га қарши ўйинда жамоасининг голларидан бирига ассистентлик қилишга эришди.

Шу тариқа, 32 ёшли аргентиналик футболчи ўзининг ЕЧЛ ўйинларидаги голли узатмалари сонини 24 тага етказиб олди.

Mister Chip нашрининг ёзишича, бу мусобақада Ди Мариядан кўпроқ фақатгина Криштиану Роналду ("Ювентус", 39) ва Лионель Месси ("Барселона", 32) голли узатмага муаллифлик қилган холос.

Ди Мария фаолияти давомиад ПСЖдан ташқари "Бенфика", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!