Ди Мария собиқ клубига қайтади
Ди Мария "Ювентус" билан амалдаги шартномасини узайтирмасликка келишиб олди. Унинг кейинги манзили "Бенфика" бўлади, дея хабар берди Фабрицио Романо. Вингер Португалия клуби билан бир йиллик битим тузади.
Маълум бўлишича, Ди Марияга Саудия Арабистонидан ҳам бир нечта таклифлар бўлган, лекин у Европада қолишни маъқул кўрди. Мазкур трансферда унинг яқин дўсти Отаменди муҳим рўл ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ўтган ёзда ПСЖни эркин агент сифатида тарк этиб, "Ювентус"га ўтганди. У ушбу мавсум 40 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голда иштирок этди.
Фикрлар