Ди Мария ва "Ювентус" ўртасида музокара кетмоқда

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария янги мавсумни ҳам Турин клубида ўтказишга яқин турибди.

Журналист Сезар Луис Мерлонинг хабар беришича, томонлар ўртасида амалдаги шартномани яна бир йилга узайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Хабар қилинишича, келишув ҳали якуний босқичда эмас, бироқ музокаралар ижобий кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпиони жорий мавсум бошидан буён "Ювентус" сафида тўп сурмоқда. Ди Мария туринликлар сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Аргентиналик футболчининг “Юве” билан амалдаги шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!