Ди Мария янги жамоаси билан келишувга эришди

ПСЖ собиқ футболчиси Анхель Ди Мария "Ювентус" билан келишиб олди. Аргентиналик ҳафта охирига қадар Туринга учиб келади. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Анхель бир йиллик шартномага имзо чеккан. У "кекса сеньора" учун текинга тушади.

Шунингдек, "Ювентус" бу ҳафта яна бир юлдуз футболчи билан шартнома имзолайди. Франциялик Поль Погба шанба куни Туринга етиб келиши ва жамоа билан битим тузиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!