Ди Марияни икки дўсти кутмоқда
ПСЖнинг ҳужумкор футболчиси Анхель Ди Мария парижликларнинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмади ва ёзда Франция чемпионатини тарк қилади.
Айни пайтда бу футболчига Италия грандларидан чорлов бўляпти. “Ювентус” ва “Милан” тажрибали ўйинчини ўз таркибида кўрмоқчи.
Яқинда “Ювентус” тўпурари Криштиану Роналду клуб раҳбариятини Ди Марияни олишга чақирганди. Португалиялик ҳужумчи бу футболчи билан бирга “Реалда ўйнаган. Ўз навбатида, “Милан”да аргентиналик ярим ҳимоячи билан ПСЖда бирга ўйнаган Златан Иброҳимович ҳам тўп тепмоқда.
Энди Анхель Ди Мария икки дўсти ўйнайдиган жамоалардан бирини танлаши керак.
Фикрлар