Диас: "Реал" дунёнинг энг яхши клуби. Шу билан бирга, ҳали ҳеч нарса тугамади!"

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси ҳисобланган Браим Диас "Манчестер Сити"га қарши муҳим ғалабадан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Бу ҳали охири эмас, ҳали жавоб учрашуви бор. Ғалаба ва жамоанинг ўйинидан жуда мамнунман. Биз ажойиб ўйин ўтказдик ва гол уриб, жамоага ёрдам бера олганимдан хурсандман. 
 
Биз биламизки, футболда жуда яхши ўйнаб, барибир мағлуб бўлиш мумкин ёки аксинча. Ўйлайманки, биз ажойиб ўйин ўтказдик. Бу ерда футбол ўйнаш осон эмас, чунки биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Бироқ, жавоб ўйини ҳали олдинда ва иш ҳали якунига этгани йўқ. Биз уларнинг хатоларидан унумли фойдаланиб, кўплаб вазиятлар яратдик, холос. Бундан ташқари, бу "Реал Мадрид", дунёнинг энг яхши клубидир" - дея таъриф бериб ўтди. 
 
Хабарингиз бор, "қироллик клуби" 3:2 ҳисобида манчестерликлар устидан зафар қучди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида марокашлик футболчи захирадан ўйинга қўшилиб, 86-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!