Дибала: " "Ювентус менга охирги марта қачон маош берганини эслолмайман"
Ҳуқуқ-тартибот идоралари "Ювентус" устидан тергов ишларини олиб бормоқда. Турин клуби молиявий ҳисоботни четлаб ўтиб, футболчиларга маош тўлаши мумкин.
Феврал ойи охирида терговчилар "кекса синёра" сафида тўп сурган Пауло Дибалани иккинчи марта сўроқ қилишди. Аргентиналик футболчининг сўзлари "La Gazzetta dello Sport" нашри саҳифаларида эълон қилинди.
"Ювентус менга охирги марта қачон маош берганини эслолмайман. Лекин шуни биламанки, улар мендан ҳали ҳам қарздор.
Уларда апрель ойида менга пул тўлаш учун охирги имконият бор. Агар бу содир бўлмаса, адвокатим ёзма сўров юборади. Мен клубни судга бермоқчи эмасман", деди Дибала.
Манбага берган хабарга кўра, "Ювентус" Дибаладан 3,7 миллион евро қарздор.
Фикрлар