Дибала Анлиянинг олтита суперклубидан иш сўради
“Ювентус” билан янги шартномага келиша олмаган Пауло Дибаланинг агентлари Англия премьер-лигасининг олтита етакчи клубига аргентиналик ҳужумчининг хизматларини таклиф қилди.
27 ёшли футболчининг вакиллари “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Тоттенхэм” ва “Арсенал” раҳбариятларидан ўз мижози учун иш сўраган. Улар ҳужумчини ёзги трансферлар мавсумида Англия кўчиб ўтиши бўйича иш олиб бормоқда.
Беш йилдан бери Турин клуби шарафини ҳимоя қилаётган Пауло Дибала жамоанинг асосий ҳужумчисига айлана олмади. Кейинги икки мавсумда у Криштиану Роналду ва ёзда олиб келинган Альваро Мората билан рақобатлаша олмаяпти.
Дибалага ПСЖдан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.
Фикрлар