Дибала АПЛ клубига ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби "Ювентус" форварди Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato.it нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 25 ёшли аргентиналик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Ўз навбатида туринликлар ҳам бу борада яхши таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Ювентус”га келгач Дибаланинг асосий таркибдаги ўрнига жиддий таъсир қилди. Шу боис бундан аввалроқ у жамоасини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дибала ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!