Дибала бугун
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Пауло Дибала Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан жамоасининг умумий гуруҳида машғуот ўтказди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли аргентиналик футболчи сонидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум А Серияда жами 19та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Тоттенхэм” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.