Дибала де Брюйнега мурожаат қилди: “А Серияга хуш келибсан!”

Хабарингиз бор, де Брюйне ўн йил давомида "Манчестер Сити" сафида тўп сурди ва клуб билан кўплаб муваффақиятларга эришди. "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала Италия чемпионатига қўшилган янги юлдуз — Кевин де Брюйнени қутлади. 33 ёшли белгиялик ярим ҳимоячи бу ёзда "Наполи"га эркин агент сифатида ўтди.

Дибала ижтимоий тармоқда де Брюйне билан бўлган суратни жойлаб, унга шундай деб мурожаат қилган:

"Раҳмат, Кевин. А Серияга хуш келибсан! Яқин орада кўришамиз".

"Наполи" де Брюйне билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Энди эса мухлислар Дибала ва де Брюйне ўртасидаги дуэлни кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!