Дибала дебют қилган ўйинда "Рома" қуйи дивизион жамоасига ютқазиб қўйди

Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Рома” бугун Италия B Сериясида иштирок этувчи “Асколи” клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Ўйин кутилмаганда, "бўрилар"нинг 1:0 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Айтиш керакки, римликларнинг шов-шувли трансфери - Пауло Дибала бугунги баҳсни асосий таркибда бошлади

"Рома" ушбу учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Свилар; Манчини, Кумбулла, Вина; Челик, Матич, Бове, Спинаццола; Вольпато, Эль Шаарави; Дибала.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!