Дибала фаолиятини
Ads

“Барселона” ва “Реал” каби жамоалар қизиқишига сабаб бўлаётган “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини тўлиқ туринликларга бағишлашга тайёр эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен “Ювентус”да жудаям бахтлиман. Уч ой олдин мен шартномамни узайтирдим.  Клуб менга 10-рақамни олишни таклиф қилишди. Шундан сўнг мен бу ҳақда икки кун ўйладим ва шундан сўнг ўзимга ўзим савол бердим: “Нега энди олмаслигим керак?”. Мен шу ерда ўсмоқчиман. Агар президент истаса, фаолиятим сўнгига қадар “Ювентус”да қолишга тайёрман”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчининг Турин супер клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.