Дибала: “Интер”га ўтмайман, қўлимда эса “Рома” таклифи!
“Ювентус”дан кетишга қарор қилган Пауло Дибала ўзига бўлаётган чорловларни синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда.
Аргентиналик юлдуз А Сериядан кетмоқчи эмас. Ўзи ўрганган лига вакиллари орасида “Интер” ва “Рома” унга иш таклиф қиляпти.
La Repubblica нашрининг ёзишича, 28 ёшли футболчига “Рома” асосий даъвогар ҳисобланади.
Манбанинг аниқлашича, Дибаланинг ўзи жамоадаги дўстларига “Ювентус”нинг ашаддий рақиби бўлган “Интер”га ўтиш истаги йўқлигини тан олган. Бу Рим клубининг имкониятларини оширади.
Дибала бу мавсум 38 та учрашувда ўз ҳисобига 15 та гол ва олтита ассист расмийлаштирди.
Фикрлар