Дибала: Мен Туринда бахтлиман
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала бугун бўлиб ўтган ПСЖга (3:2) қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ювентус” ажойиб ўйин ўтказди. Бу учрашув бизга янги мавсум олдидан ўз кучимизни ва жамоага янги келиб қўшилган футболчиларнинг маҳорати қай даражада эканлигини кўрсатиб берди.

Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, мен Туринда бахтлиман. Ҳозир менинг бор ҳаёлим машғулотларда. Мен янги мавсумни омадли ўтказмоқчиман”, - дейди аргентиналик футболчи  football-italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дибалага Каталониянинг “Барселона” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.