Дибала қишда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик футбол юлдузи "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин. Айтиш керакки, “шпорлар” унга якунланган ёзги трансферлар даврида ҳам қизиқиш билдиришган эди, бироқ якунда трансфер барбод бўлди. Жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри эса уни таркибда кўришни хоҳламаяпти.

Маълумотларга қараганда “Ювентус” Дибалани 73 млн еврога қўйиб юбориши мумкин. Аммо, “Тоттенхэм” ушбу трансферни амалга ошириш учун Кристиан Эриксенни сотиб юбориши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!