Дибала: "Қийин вазиятларда мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат!"
"Ювентус" футболчиси Пауло Дибала жамоадан кетишини эълон қилди ва Турин клуби мухлисларига мурожаат йўллади.
"Сизлар билан хайрлашиш учун тўғри сўзларни топиш қийин. Биргаликда кўп йилларни ўтказдик, кўп ҳиссиётларни бирга баҳам кўрдик. Биз яна узоқ йиллар бир бутун бўлиб қолишимиз мумкин эди. Бироқ тақдир йўлларимизни бошқа-бошқа бўлишини истаган экан, ўзга чорамиз йўқ.
Мен бу ердаги ҳеч нарсани унутмайман. Орттирган тажрибаларим, ҳар бир ўйин, урган голларим ва қўлга киритган совринларимнинг ҳеч қайсини эсдан чиқармайман.
Шу клубда ўсдим, улғайдим, яшадим ва орзуларимни амалга оширдим. Сизлар билан ўтказган 7 йилим мўжизавий бўлди. 12 соврин, 115 гол - буларни ёддан чиқариб бўлмайди.
Қийин вазиятларда мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат! Бошидан то охирига қадар мен билан бўлган жамоадаги барча-барчага миннатдорчилигимни билдириб қоламан!
Бу ажойиб либосни сардорлик боғичи остида кийиш мен учун шараф! Қачондир шуни фарзандларим ва набираларимга фахр билан сўзлаб бераман!", - деди аргентиналик юлдуз.
Фикрлар